“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси тўла таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 26-қурилмасини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек қурилмани таъмирлашга тўхтатилган даврда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 5,5 млн куб метрга қисқаришининг олди олинди.

Айни пайтда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари мувоффақиятли амалга оширилди.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 26-қурилмаси эса 2017 йил ишга туширилган. Қурилмада регенерация газлари юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозаланади. У йиллик 2,0 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|