“Ўзбекнефтгаз” АЖда комплаенс назорати фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. "KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳа доирасида бошқарма ва заводлар, нефть базаларида комплаенс фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, тизимли тарзда ўқув машғулотларини ташкил этиш орқали меҳнат жамоасини, шу жумладан, комплаенс инспекторлари малакасини ошириш йўлга қўйилган.

Хусусан, Жамият Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан тизимда мавжуд бўлган коррупцион ҳолатларни бартараф этишга доир ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, корхона ва ташкилотларда молиявий қонунбузилиши ҳолатлари билан боғлиқ профилактик тадбирларни кучайтириш, коррупцияга оид ҳар қандай ҳолатларни олдини олиш, шунингдек, комплаенс назорати тизимини такомиллаштириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Шунингдек, учрашувда Жамият тизимидаги камчиликларни ислоҳ қилиш мақсадида алоқа каналларини такомиллаштириш ва аноним сўровномалар ўтказилиши орқали жамоанинг муносабатини билиш жараёнларига эътибор қаратилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида, қизғин бахс ва мунозараларга бой учрашувлар, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этишда “KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси экспертлари ва БМТ Тараққиёт дастурининг вакиллари томонидан доимий тарзда амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тизимда молиявий назорат ва комплаенс тизимини жорий этилиши, бу билан боғлиқ олиб борилаётган амалий ишлар, ички меъёрий ҳужжатларни қабул қилиниши, ички тартиб қоидаларни такомиллаштирилиши ўз самарасини кўрсатмоқда.

Бу эса, ўз навбатида дебитор қарздорликларини камайтириш, самарасиз харажатларни олдини олиш, кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, корхоналар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, харид ва қурилиш жараёнларини янада шаффоф ўтказилишини таъминлаш, бу бўйича коррупцияга оид хатарларни минималлаштириш ва олдини олишга қаратилган тадбирларда ўз аксини топмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|