“Ўзбекнефтгаз”: Январь–июль ойларида қўшимча 1 800,1 млн куб метр табиий газ ва 31,7 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг январь–июль ойларида жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан, углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар графигига асосан жорий йилнинг январь-июль ойларида 101 та қудуқ бурғилашдан, 405 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ва 39 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди. Ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида, қўшимча 1 800,1 млн куб метр табиий газ ва 31,7 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган геолого-техник чора-тадбирларни амалга оширилиши ва мавжуд қудуқларни самали ишлатиш натижасида, 2021 йилнинг январь-июль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиши қуйидагича бўлди:

• Табиий газ – 19 625,9 млн куб.метр, режага нисбатан 100,0%;

• Нефть – 68,9 минг тонна, режага нисбатан 106,9%;

• Конденсат – 821,8 минг тонна, режага нисбатан 101,6%;

• Олтингугурт – 154,0 минг тонна, режага нисбатан 128,7%;

• Полиэтилен – 74,4 минг тонна, режага нисбатан 105,8%;

• Автобензин – 508,2 минг тонна, режага нисбатан 126,1%;

• Дизель ёнилғиси – 167,5 минг тонна, режага нисбатан 155,2%.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|