October 28, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Газпром” АЖ билан конларда газ қазиб олиш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Санкт-Петербургда “Газпром” Бошқаруви раиси Алексей Миллер ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев, “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқаруви раиси Беҳзот Нарматов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорликдан мамнун эканликларини билдирдилар, ҳамкорликнинг ҳозирги ва истиқболли масалаларини, шу жумладан, Республика конларида газ қазиб олиш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ва “Газпром” АЖ ўртасида имзоланиши режалаштирилган Стратегик шериклик тўғрисидаги битим доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

“Газпром”нинг Ўзбекистондаги асосий ҳамкори – нефть ва газни қидириш, қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳисобланади.

2017 йилда “Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди.

2018 йилнинг май ойида “Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида “Шахпахта” конини ўзлаштириш бўйича Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги №2 битимга асосан қўшимча келишув имзоланган эди. Ҳужжатда газни қазиб олиш 2024 йилгача давом эттириш назарда тутилган.

Ўзбекистонда “Газпром”нинг фаолиятини “Gazprom EP International B.V.” – “Газпром” АЖнинг углеводород конларини қидириш, қидириш ва ўзлаштириш соҳасида хорижий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ихтисослашган компанияси амалга оширади. 2018 йилнинг октябрь ойида “Gazprom EP International” ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ўртасида “Жел” кони бўйича Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим имзоланган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|