December 14, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Диний-экстремизм ва терроризмга қарши курашиш мақсадида маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли мажмуа ва конларда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида профилактик тарғибот тадбирлари ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимларидан вакиллар, ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходимлари ҳамда имом хатиблар иштирок этишди.

Ушбу тадбирларни ташкил этишдан мақсад ижтимоий-диний муҳит барқарорлигини таъминлаш, экстремистик ташкилотлар ва гуруҳлар ғояларнинг аҳоли ва ёшлар орасида тарқалишини олдини олишдан иборатдир.

Маълумки, терроризм – жамиятда беқарорлик келтириб чиқаришнинг ўзига хос усулидир. Террорчи гуруҳлар жамиятда аҳолининг кенг қатлами номидан ҳаракат қилаётгандек таассурот уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар.

Тадбирга таклиф этилган масъуллар томонидан ўз йўналишлари доирасида ишчиларга экстремистик ташкилотлар ва гуруҳларнинг ғоялари, уларнинг мақсадлари ҳамда оқибатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди, иштирокчиларни мулоҳазага ундовчи далиллар келтирилди.

Диний-экстремизм ва терроризмнинг нафақат умумэътироф этилган замонавий қонунлар, балки ислом дини асосларига ҳам зид эканлиги таъкидланди. Шундай экан, бу иллатга қарши курашишда барча ўз масъулиятини ҳис этиши, огоҳ бўлиши, ватаннинг келажаги учун жавобгар эканлигини унутмаслик лозимлиги уқтирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|