“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган аёллар учун Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда барча соҳалар қатори нефть ва газ соҳасида ҳам ички туризмни ривожлантиришга кенг эътибор қаратилмоқда. Бу борада фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ўзига хос аҳамият касб этмоқда.

“8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг цех ва бўлимларида ишлаб чиқариш ҳамда жамоат ишларида илғор қатнашган бир гуруҳ хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига икки кунлик туристик саёҳатга юборилди.

Саёҳат давомида аёллар қадимий Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихини ўзида акс эттирувчи меъморий объектлар ва қадимий ёдгорликлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Жумладан, “Регистон” майдонидаги “Тилла Кори”, “Шердор”, “Улуғбек” мадрасалари, “Амир Темур” мақбараси, “Гўри Амир” зиёратгоҳи, “Шоҳи Зинда” мажмуасида бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ҳазрати Хизр” мақбараси ёнидаги қабрини ҳам зиёрат қилишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёҳлик тадбири орқали иштирокчилар тарих нафасини ҳис қилиш имконига эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|