November 4, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг октябрь ойида нефть ва газ объектларида бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналари ва тайёр маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли объектларнинг ишончли ишлашини таъминлаш, ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлаш устувор йўналишларидан бири этиб тайинланган.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг октябрь ойида бошқарма ва корхоналарда октябрь ойида нефть ва газ объектларидаги ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади.

Тизимдаги бошқарма ва корхоналарда COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши назорат ишлари тизимли равишда олиб борилди. Жами 2121 нафар ишчи ходимлар томонидан тест топширилди. Тест натижаларига кўра, 10 нафар ходимда COVID-19 инфекцияси борлиги аниқланди. Шу даврга қадар, 2245 нафар ишчи-ходим коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қабул қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган тизимидаги бошқарма ва корхоналарда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ташкил этилди. Текширувда жами 375 та камчиликлар аниқланиб, ижросини таъминлаш учун 8 та далолатнома-тадбирлар ва 45 та тавсиялар корхоналарнинг раҳбарларига тақдим этилди. Мониторинг натижасида 4 та мутахассис рағбатлантирилди ва 17 та мутахассисга чоралар кўрилди.

Назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги 88 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси 120 та, газ хавфсизлиги 1 та, ёнғин хавфсизлиги 31 та, электр хавфсизлиги 72 та, атроф-муҳит муҳофазаси 34 та ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш йўналишлари бўйича 29 та камчиликлар аниқланди.

Шунингдек, акциядорлик жамияти тизимидаги 2 та бошқарма, 5 та нефть база, 1 та газни қайта ишлаш заводи ва 2 та маъсулияти чекланган жамиятларининг доимий харакатдаги комиссия аъзолари навбатдаги билим синовидан ўтказилди.

Октябрь ойида 241 дона босим остида ишловчи идиш, 39 дона резервуар, 16 дона юк кўтариш механизми, 335 дона шамоллатиш тизими, 15 дона технологик печ, 128 дона ҳаво билан совутиш аппарати, 1008 та технологик қувур ўтказгич, 600 дона пружинали босимдан ҳимоя клапанлари (СППК) техник кўрик ва техник диагностикадан ўтказилди.

2021 йил октябрь ойида техник кўрик ва диагностика ўтказиш ҳолати

9 та – Газли, Муборак, Шўртан, Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Тўрақўрғон”, “Кучлик”, “Чинобод” нефть базалари ва “UNG-Petro” МЧЖларда саноат хавфсизлиги йўналишида ишлаб чиқариш назорати ўтказилди.

Ўтказилган назорат натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 98 та камчилик аниқланди, шундан 41 таси бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, жойида бартараф этилди. Корхоналарнинг раҳбарларига 57 та банддан иборат ёзма кўрсатмалар берилди.

2020-2021 йил октябрь ойида ўтказилган саноат хавфсизлиги йўналишидаги ишлаб чиқариш назорати

9 та корхонада – Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи, “Чинобод”, “Тўрақўрғон”, “Кучлик”, “Мароқанд”, “Урганч”, “Тахиатош” нефт базалари ва “UNG Petro” МЧЖда экология йўналишида ишлаб чиқариш назорати амалга оширилди. Унда 86 та камчилик аниқланди, шундан 25 таси бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, жойида бартараф этилди. Корхоналарнинг раҳбарларига ёзма кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|