“Ўзбекнефтгаз”: Нефтни қайта ишловчилар Соҳил футболи бўйича “Ўзбекистон кубоги”нинг соҳиби бўлишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим таркибидаги барча корхоналарда жисмоний соғломлаштириш ишлари ва спорт тадбирлари мунтазам ўтказилади.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ кўмаги билан корпоратив спорт йўналишлари ўз кўламларини кенгайтирмоқда. Ишчи-ходимларга яратилаётган шароитлар туфайли нефть ва газчилардан таркиб топган терма жамоалар спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, соринли ўринларни қўлга киритшмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида соҳил футболи бўйича вилоятлар терма жамоалари ўртасида ўтказилган мусобақада Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида шакллантирилган иккита терма жамоа – “БНҚИЗ-1” ва “БНҚИЗ-2” жамоалари иштирок этишди.

Турнир давомида “БНҚИЗ-1” жамоаси барча рақибларини мағлуб этиб, финалда “Фаргона ТЗ” жамоаси билан беллашди.

Жамоа 6:2 ҳисоби билан бош соврин – “Ўзбекистон кубоги”ни қўлга киритди.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ тизимида нафақат ўз соҳасининг моҳир усталари, балки соғлом турмуш тарзига, спорт машғулотларига алоҳида эътибор қаратадиган, шунингдек, мусобақаларда “Ўзбекнефтгаз” AЖ шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир, ҳаётий позицияга эга ходимлар ишлайди.

"Бухоро НҚИЗ МЧЖ" Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|