“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг кимёвий реагентларга бўлган эҳтиёжи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан етказиб бериладиган бўлди

Бош саҳифа Русский

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ва “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ўртасида ҳамкорлик ва кооперация алоқаларини кенгайтиришга бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда асосий эътибор “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг кимёвий реагентларга бўлган эҳтиёжини “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқаришни ўзлаштирилиши масалаларига қаратилди.

“Бухоро НҚИЗ”нинг импорт маҳсулотларнинг намойишида кимёвий реагентлар намуналари тақдим қилинди. Томонлар завод қурилмаларида қўлланиладиган кимёвий реагентларнинг сифати, хоссалари, маркаси, унга қўйилган талаблар ва қўлланилиши борасидаги маълумотларни “Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассисларига тақдим этилишига келишиб олинди.

Шунингдек, ҳамкорликда “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи кимёвий реагентлар намуналаридан фойдаланиб, лаборатория ва саноат синовларини ўтказиш режалаштириб олинди. Бунда алюминий сульфат, тринатрийфосфат, перхлорэтилен, темир сульфат каби реагентлар бўйича кооперацион алоқаларни амалга ошириш белгилаб олинди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ва “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамкорлигида кооперацион алоқаларни кенгайтириш мақсадида, иккала томондан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, тармоқ корхоналарида кичик ҳажмдаги кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|