“Ўзбекнефтгаз”: Журналист ва блогерлар табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида “Шўртан” конидаги қудуқларда бўлишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-турда журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари табиий газ қазиб чиқариш учун бурғиланаётган, қайта таъмирланаётган қудуқларда бўлиб, у ерда ҳолат билан танишдилар.

Дастлаб, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида, кон ҳамда ундаги мавжуд қудуқлар фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Бошқарманинг “Нефть ва газ конларини ишлатиш бўлими бошлиғи Баҳодир Очилов ва “Шўртан” кони бошлиғи Элёр Ҳамроев кондаги мавжуд қудуқлардан қандай қилиб табиий газ қазиб олиниши, қазиб олиш жараёнида нима ишлар қилинишини тушунтириб беришди.

Пресс-тур иштирокчилари “Шўртан” конидаги табиий газ қазиб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб, бу кондаги 57-сонли қудуқда машаққатли меҳнат натижасида табиий газ қазиб чиқарилаётганига гувоҳ бўлишди.

Улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Журналистлар ва блогерлар “Шўртан” кони ва унинг фаолияти ҳақида етарлича маълумотга эга бўлгач, улар учун мутлақо янги жараён, яъни табиий газ қазиб чиқариш учун бурғиланаётган қудуқ ҳамда у ердаги қизиқарли жараёнга таклиф қилдик.

“Шўртан” конидаги 380-сонли қудуқда 2850 метр чуқурликда бурғилаш ишлари олиб борилаётгани, табиийки, уларни бефарқ қолдирмади. Бурғилаш ишларининг қандай бажарилиши, нега шунчалик чуқурлик бурғиланаётгани, техника хавфсизлигига қандай риоя этилиши, қанча техника воситалари ва ишчи-ходимларнинг меҳнат қилаётгани каби саволларнинг барчасига мутахассислар батафсил жавоб беришди.

Кейинги манзил ҳам барча ташриф буюрганлар учун янада қизиқарли бўлди. “Шўртан” конидаги 322-сонли қудуқда 3050 метр чуқурликда тўла таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани жойида аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди.

Бу қудуқ фаолияти, нега унинг буткул таъмирланаётгани, бунга сабаб нима эканлиги борасида журналистларимиз томонидан берилган кўплаб саволларга бурғилаш ишлари омилкори Азамат Хўжамуродов томонидан тўлиқ жавоб берилди.

Журналист ва блогерлар бу жараён тасаввур қилинганидан ҳам машаққатли экани, жазирама иссиқ ва совуқ кунларда чўл зонасида ишлашнинг мураккабликлари борасида тушунчага эга бўлишди.

Таъкидлаш керакки, табиий газ қазиб чиқариш, уни қайта ишлаш ортида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 50 мингга яқин ишчи-ходимлари меҳнат қилишмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|