“Ўзбекнефтгаз”: Янги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструктор ишлари ва илмий-техник хизматлар бўйича мавзулар рўйхатлари расмийлаштирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 2021 йил учун янги илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларига оид мавзулар рўйхатларини шаклантириш мақсадида, 2021 йилнинг 25 январида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Илмий-техник кенгаши Раёсатининг навбатдан ташқари йиғилиши видеоконференц алоқа тарзида бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва департамент бошлиқлари, тармоқ илмий-тадқиқот институти – “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, “НГСЎзИМЖ” Бошқаруви, “Нефтгазмеъёр” МЧЖ, “НваГКГҚИ" АЖ, “MAXSUS NORMATIV” МЧЖ раҳбарлари иштирок этишди.

2021 йил учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг департамент ва бўлимлари бошлиқлари томонидан долзарб илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш бўйича жами 49 та талабномалар берилган. Ушбу лойиҳаларни амалда бажариш бўйича республика илмий муассасалари ҳамда тармоқ илмий-тадқиқот институти томонидан жами 99 та таклифлар келиб тушган.

Йиғилиш давомида ҳар бир таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ Илмий техник кенгаши Раёсати аъзолари ҳамда бошқарув аппарати департамент раҳбарлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструктор ишлари ва илмий-техник хизматлари бўйича аниқ мавзулар рўйхатлари тасдиқлаш учун расмийлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|