“Ўзбекнефтегаз”: Импорт ҳажми қисқартирилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан алоқалар кенгаймоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ–4812-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида коронавирус пандемияси таъсири туфайли мавжуд саноат қувватларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, маҳаллий маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш, харидлар тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш ҳамда импортга бўлган эҳтиёжни босқичма-босқич камайтириш йўналишида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Маҳаллийлаштириш дастурида 15 та лойиҳа доирасида 1,3 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, режа 193,6 фоизга бажарилди. Шундан 9 та лойиҳа бўйича 1,2 трлн сўмлик маҳсулотлар тизим корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан тизим корхоналари эҳтиёжлари учун илгари импортдан келтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан мутлақо янгича усулда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Айнан шу ишларнинг натижасида 2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг импортни қисқартириш дастури доирасида 290,0 млн доллар эквивалентидаги (режага нисбатан 118,3 фоиз) импортни қисқартиришга эришилди, шу жумладан:

– маҳаллийлаштириш дастурида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг илгари импортдан харид қилинган қисми бўйича 243,5 млн доллар (режага нисбатан 121,7 фоиз) ва 46 млн доллар (103,1 фоиз) кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига;

– шу билан бир қаторда, тизим корхоналари томонидан ҳам кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига 1,6 млн долларга тенг бўлган валюта қисқартиришга эришилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида “тармоқ-ҳудуд” принципи асосида бевосита ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи ўртасида энг қисқа фурсатларда, ўртада бирор-бир воситачиларсиз алоқаларни йўлга қўйиш масаласига жиддий эътибор берилмоқда. Бунда республика ягона электрон кооперация портали, жамиятнинг расмий веб-сайтида харидлар, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларига бағишланган бўлимлар, шунингдек, бошқа харид порталлари асосида ҳамкорлик жараёнлари ташкил этилмоқда.

Бунинг натижасида, 2020 йил электрон кооперация портали орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖ умумий қиймати 489,7 миллиард сўмдан бўлган 2587 та шартномалар имзолаган бўлиб, бунда республиканинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри бўйича жами 200 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қамраб олинган.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини ривожлантириш йўналишларида олиб борилаётган ишлар суръати кучайтирилиб, манзилли ишлар амалга оширилиб келмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|