"Ўзбекнефтгаз": Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорлик давом этмоқда. Инҳа университетининг битирувчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖга ишга қабул қилинди

"Ўзбекнефтгаз" АЖда Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилмоқда.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига биноан, нефт ва газ соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида жорий йил Олий таълим муассасаларини битирган талабалар корхона ва ташкилотларга ишга таклиф қилинмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи корхоналар фаолиятида хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва бунинг учун ёш мутахассисларни жалб этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 8 нафар мутахассис-битирувчилари танлов асосида ишга қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва имкониятлар давлатимиз тараққиёти, хусусан “Ўзбекнефтгаз”АЖ ривожи учун жуда муҳим саналади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|