“Ўзбекнефтгаз”: Инҳа университети талабалари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ёшлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Инҳа университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида, университетни битириб, айни вақтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Aхборот-коммуникация технологиялари департаментида фаолият юритувчи мутахассислар ва Жамият Ёшлар иттифоқи фаоллари билан ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти ва бўлажак мутахассисларни жалб этиш” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.

Тадбирга ахборот технологиялари соҳасида университетда таҳсил олаётган талабалар қизиқиш билдиришди.

Тақдимот давомида тадбир мезбони –“Ўзбекнефтгаз” AЖ Aхборот-коммуникация технологиялари департаменти ахборот тизимларини татбиқ этиш бўлими мутахассиси, бир вақтнинг ўзида, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчиси, Aкрамов Фаррухжон талабаларни “Ўзбекнефтгаз” AЖ билан таништириш мақсадида, Жамиятнинг фаолияти ва жорий қилинаётган лойиҳалар билан таништирди.

Ушбу университетнинг битирувчиси сифатида у талабалар билан бакалавр босқичини тугатгандан сўнг, ишга жойлашиш онлари бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” AЖ Aхборот-коммуникация технологиялари департаменти ахборот тизимларини татбиқ этиш бўлими бошлиғи Жўраев Жавоҳир талабалар билан суҳбатлашди, уларга битирувчилар учун “Ўзбекнефтгаз” AЖда ишлашнинг асосий афзалликлари, ишга қабул қилишнинг асосий мезонлари, шунингдек, компаниянинг яқин келажакдаги олдига қўйган мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, у AКТ департаменти томонидан қисқа вақт давомида амалга оширилган ишлар борасида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда компьютер фойдаланувчиларига хизмат кўрсатишни замонавий даражада олиб бориш имконини берувчи “HelpDesk” автоматлаштирилган ахборот тизими, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташкилот ва корхоналари автотранспорт воситалари ва махсус техникаларининг ҳаракат манзили ва параметрларининг назорати ва мониторингини олиб борувчи “GPS мониторинг” автоматлаштирилган ахборот тизими ва бошқа кўп лойиҳалар ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар қилинди.

Ахборот тизимларини татбиқ этишда қуйидагилар ҳам таъкидлаб ўтилди:

– “Биз сизнинг амалиётингиз ёки ишингиз бошиданоқ барча дастурлаш тилларини энг юқори даражада билишингизни талаб қилмаймиз. Шунга қарамай, илтимос, шуни ёдда тутингки, ўз устида ишлашга тайёр, айнан дастурлаш бўйича бошланғич билимга эга бўлган ғоявий ва интилувчан талабаларга ҳар жойда эҳтиёж бор”.

Тақдимот якунида “Q&A” тарзида савол-жавоблар ўтказилиб, унда ҳар бир талаба Жамият ходимларига “Ўзбекнефтгаз” AЖ билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларни беришиб, шу билан биргаликда, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчиларидан маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|