“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Бухородаги инвестицион лойиҳалар ҳолатини ўрганди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида инвестицион лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳолатини ўрганди.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан инвестицион лойиҳа доирасида қурилиши амалга оширилаётган газни цеолитли қуритиш қурилмаси (УЦОГ), суюлтирилган газни қабул қилиш (УППБС), лаборатория бинолари, 100 ўринли ошхона, кузатувчилар биноси қурилиш ишларининг ҳозирги ҳолати атрофлича ўрганилди ва қурилишни белгиланган муддатда тугатиш бўйича керакли топшириқлар берилди.

Лойиҳалар бўйича мавжуд бўлган камчиликлар қисқа муддатда ҳал этилиши ва бу қурилиш ишларининг бир меъёрда давом этишига халақит қилмаслиги кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Бугунги кунга қадар, Бош пудратчи – “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан қурилиш ишлари 46,7 фоизи бажарилган бўлиб, қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг ноябрь ойида якунлаш кераклиги белгиланди.

Бошқарув раиси Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига ташрифи давомида “ENTER Engineering Pte.Ltd.” компанияси томонидан қурилиши амалга оширилаётган “Учқир сиқув компрессор станцияси”ни ишга қўшиш жорий йилнинг 10 июль санасига белгиланган бўлса-да, ҳанузгача ишлар якунланмаганини кескин танқид қилди.

Гарчи етарли сабаблар бўлмаган бўлса-да, қурилиш ишлари ўз якунига етмагани ва навбатдаги муддатда ҳам ишлар тугатилмаса бу бўйича масъулларга чора кўрилиши масаласини ўрганиш бўйича тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Кулбешкак” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди ва қурилиш ишларини бажараётган “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ нинг ишлари ниҳоятда суст эканлиги танқидий кўриб чиқилиб, қурилиш-монтаж ишларини “Жануб газ қурилиш” АЖ томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиб қурилиш ишларини тез ва сифатли бажариб кўрсатилган муддатда топшириш белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|