“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда?

Насиба Зиёдуллаева, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги

1. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда ва келгусидаги режалар ҳақида?
2. Ўзбекистонда сланецдан нефть қазиб олиш истиқболлари қандай?
3. Ўзбекистон бошқа мамлакатлардаги каби маҳсулотларни тақсимлаш асосида нефть қазиб олишни кўриб чиқадими? Бу ҳақда фикрингиз?

Меҳриддин Абдуллаев, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси:

– Бу йил “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 5 та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қурилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи ҳамда пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси қурилиши”, “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси модернизация қилиниши”, “Муборак" газни қайта ишлаш заводида янги пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасининг ишга туширилиши.

Бу йил ҳисобидан 1,4 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Шу билан биргаликда, 2021 йилда 2 млрд долларга яқин инвестицон лойиҳалар оширилиши режалаштирилмоқда.

Нефть ва газ тизими ресурс талаб қиладиган соҳа. Ҳар бир лойиҳа ўзининг харажатини қоплайди, катта миқдорда олинаётган кредитлар ҳам назоратда.

Алишер Мустафаев, Бошқарув раиси ўринбосари:

– “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан сланецдан нефть қазиб олиш истиқболлари бўйича ҳеч нарса режалаштирилгани йўқ, бу борада излов-қидирув ишлари олиб борилиши мўлжалланган, аниқ сланец бўйича конлар йўқ.

Август ойида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, қазиб олиниши қийин, инфраструктураси узоқ бўлган конлардан 25 таси танланган, икитасига тендер эълон қилинган. Шуларнинг ичида нефть конлари бор.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|