“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарма ва ташкилотларда янги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда атроф-муҳит муҳофазаси талабларига амал қилинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча бошқарма ва корхоналарда амалга оширилаётган янги инвестицион лойиҳаларда атроф-муҳит муҳофазаси талабларини назоратга олиш ҳамда экология хавфсизлиги йўналишида олиб борилаётган ишларни ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш мажмуасидаги технологик қурилмалардан ажратиб олинаётган саноат оқова сувларини қатламга ҳайдаш вақтида насосни ва саноат оқова сувини қабул қилувчи қудуқда тубдан таъмирлаш ишлари олиб борилган вақтда вақтинча сақлаш учун захира буғлантирувчи ҳовуз қуриладиган бўлди.

Шунингдек, Шўртан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг экоаналитик лабораториялари учун саноат ва маиший оқова сувлар таркибини таҳлил қилишда керакли бўлган замонавий кимёвий-реактивлар сотиб олиш учун буюртма берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|