“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилда 11 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш орқали икки мингга яқин қўшимча иш ўрни яратилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2020 йилда йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди ва бу орқали минглаб қўшимча ишчи ўринлари яратилишига эришилди.

Коронавирус пандемияси бўлишига қарамасдан, маҳаллий мутахассислар “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириб, ўз тажрибаларини янада оширишга муваффақ бўлишди.

2021 йилда эса янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва бу орқали ишлаб чиқаришдаги самарадорликка эришиш ҳамда янги иш ўрни яратиш бўйича бир қатор ишлар режалаштирилган.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Муборак” газни қайта ишлаш заводида янги ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини ишга тушириш инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошланди.

2021 йилда 985,8 млн доллар қийматдаги 11 та лойиҳа, жумладан, 773,9 млн долларлик хорижий инвестициялар ва кредитлар ёрдамида 8 та лойиҳа амалга оширилади.

Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш (GTL) лойиҳаси бўйича ишлар бошланган бўлиб, жорий йилнинг август ойида тўла қувват билан лойиҳа ишга тушади.

Натижада эса, 307,3 минг тонна керосин, 724,6 минг тонна дизель ёқилғиси, 437,3 минг тонна нафта, 53,4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 1321 та иш ўрни яратилади.

Шўртан бош иншоотларида газни цеолит билан тозалаш қурилмасини модернизация қилиш лойиҳаси 20 млрд куб метр табиий газни цеолит ёрдамида тозалаш қувватига эга бўлиб, ушбу лойиҳа йил якунига қадар тўлиқ амалга оширилиши мўлжалланмоқда.

Шўртан бош иншоотларида газни амин кислотаси билан тозалаш қурилмасини модернизация қилиш инвестицион лойиҳаси ҳам шу йилда амалга оширилади. Декабрь ойига қадар модернизация ишлари тугатилиб, 3 млрд куб метр табиий газни амин ёрдамида тозалаш йўлга қўйилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга ошириладиган йирик инвестицион лойиҳалардан яна бири бу – “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг 2-сонли қозонхонасида буғ турбинасини ўрнатиш орқали, ортиқча буғдан электр энергия ишлаб чиқаришдир.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, 54 180 МВт/соат электроэнергия ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган бўлиб, декабрь ойига қадар ишга тушириладиган ушбу инвестион лойиҳа сабаб, яна қўшимча 30 та янги ишчи ўрни яратилишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|