“Ўзбекнефтгаз”: Инвестицион лойиҳа доирасида 27 та қудуқ бурғиланди, 54,4 км газ қувурлари ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Natural Gas-Stream” қўшма корхонаси ҳамкорлигида 701,4 млн доллар қийматли “Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Урга” конида, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв км майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди. Шу жумладан, 40 кв км сейсмик ишлар сув сатҳида олиб борилди (Сечанкўл кўлида).

Бундан ташқари, “Оқчалоқ” гуруҳидаги конларда жами узунлиги 54,4 км ни ташкил этадиган газ қувурлари ўтказилди. “Чандир” гуруҳидаги ва “Урга” конларида ҳам ишчилар шаҳарчаси қурилди.

2021 йил якунига қадар 1,2 млрд куб метр табиий газ ва 32,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.

Ҳозирги кунда “Оқчалоқ” инвестицион блокида битта қидирув қудуғини бурғилаш ишлари тугатилган (Жалимбет майдони), синов ишлари март ойида якунланиши кутилмоқда.

Бугунги кунга қадар Бухоро вилоятидаги Чандир конида жойлашган №3-сонли қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Қилинган ишлар натижасида 2083–2123 метр чуқурликдаги қудуқдан кунлик табий газ қазиб чиқариш 76,1 минг куб метрни ташкил этмоқда.

Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида, “Natural Gas-Stream” ҚК МЧЖ томонидан бит та қудуқда бурғилаш, 4 та қудуқда ён томонлама кесиш ва 13 та қудуқда капитал таъмирлаш ишлари бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Бу чора-тадбирларни амалга ошириш, кунлик табиий газ қазиб чиқаришни 3,0 млн куб метрдан 3,3 млн куб метргача ошишини таъминлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|