March 4

“Ўзбекнефтгаз”: Рақамлаштириш ва автоматлаштириш бўйича Бошқарув қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Рақамлаштириш ва автоматлаштириш лойиҳаси Бошқарув қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бошқарув қўмитаси Жамиятнинг рақамлаштириш ва автоматлаштириш Лойиҳа офиси олиб бораётган ишларнинг ҳолатини кўриб чиқди.

Лойиҳа офиси томонидан асосий фаолият йўналишлари бўйича маълумот берилди.

Бошқарув қўмитаси ERP тизимини жорий этишдан олдин ўрганиш лойиҳаси функционал ҳажмни амалга ошириш босқичларига бўлиш, вазифаларнинг устуворлигини аниқлаш бўйича топшириқ берди.

Бошқарув қўмитаси фаолиятни энг устувор йўналишларга этибор қаратиш зарурлигини таъкидлади, масалан: бошқарма ва заводлар ускуналар паспортларини рақамлаштириш; “1С:Склад” тизимини жорий қилиш ва омборларда товарларни штрихли кодлаш.

Бошқарув қўмитаси Геология департаменти ташаббуси билан “PARADIGM” (Emerson) сейсмик маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш ташаббуси кўриб чиқилди. Бундай марказнинг ташкил этилиши янги ҳудудларни аниқлаш, эски ҳудудларнинг контурларини аниқлаш ва 3D сейсмик умумий қийматининг ўртача 19,1% тежаш имконини беради.

Шу билан бирга, Бошқарув қўмитаси томонидан дастурларнинг муқобил вариантларини ўрганиш, амалга ошириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари билан бирга батафсил йўл харитасини ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, АКТ департаменти томонидан ишлаб чиқилган дастурларининг тақдимоти бўлиб ўтди: “Қудуқ оператори назорати”. Ушбу тизимнинг мобил иловаси қудуқ бошидаги босими, қувур ости босими, ҳарорати ва яна 4 турдаги маълумотларни жўнатиш имконини беради. Ахборотни ягона маълумотлар базасига тизимли равишда ўтказиш қудуқларнинг ишлашини оператив назорат қилиш имконини беради.

Тақдим этилган дастур “Ўзбекнефтгаз” АЖ конлари қудуқларида нефть ва газ қазиб олишнинг самарали, ишончли ҳисоби ва назоратини таъминлайди. Тақдим этилган дастурларни такомиллаштирилгандан сўнг, Жамиятнинг барча таркибий бўлинмаларида босқичма-босқич жорий этиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|