“Ўзбекнефтгаз”: Arkema компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ дунё тажрибасига эга компаниялар билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда. Булар қаторида Франциянинг “Arkema” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилиб, компания томонидан ишлаб чиқилган кимёвий реагентлардан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ бошқармаларида фойдаланиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларида илғор технологияларни жорий этишда Arkema компаниясининг янги технологик ечимларига бағишланган видео конференс форматда ўтказилган йиғилишини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тегишли департаментлари, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мутахассислари ва Франциянинг “Arkema” компанияси вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда лойиҳани амалга ошириш бўйича технологик ечимлари ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида оптимал цеолит кимёвий реагентларини танлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда табиий газ сифат кўрсаткичларини ОʻzDSt-948:2016 стандарт талабларида бўлишига талаб ортиб бораётганлиги ҳамда бошқармада қайта ишланадиган газ хомашё сифатини яхшилаш мавжуд технологияларни такомиллаштиришга ундайди.

Бу эса, келажакда табиий газни тозалаш бўйича юқори самарадорликка эга бўлган замонавий технологияларни жорий этишга ва қурилмаларнинг узлуксиз ишлашига замин яратади.

Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|