“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан излов-қидирув конларидаги бурғилаш ишлари ҳолати ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Бухоро-Хива нефть-газли регионида бажарилаётган геология-қидирув ишлари ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, ““Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йилги углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш” дастури доирасида бурғилаш ишлари олиб борилаётган “Чорбоғ” майдони 1-сонли ва “Ижобат” майдонидаги 1-сонли излов қудуқлари бурғилаш ишлари кўздан кечирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ресурс базаларини тўлдириш мақсадида, ушбу қудуқларда бурғилаш ишлари жорий йилнинг январь ойида бошланган эди.

“Ишчи гуруҳ” аъзоларига бугунги кунда “Чорбоғ” майдони 1-сонли излов қудуғида бурғилаш ишлари 1205 метр чуқурликда Палеоген даври ётқизиқларида экани бўйича маълумот берилди.

“Ижобат” майдони 1-сонли излов қудуғида эса 1562 метр чуқурликда Палеоген даври ётқизиқларида бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда.

Бошқарув раиси ўрганиш жараёнида қудуқлардан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олингач, навбатдаги излов қудуқларини бурғилаш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, янги углеводород хомашёси конларини очиш учун истиқболли майдонларни аниқлаш, геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ва бу борада замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ишни ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси Давлат геология қўмитаси мутахассислари, геологлари билан ҳамкорликда Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан самарали фойдаланиш ва геология-қидирув ишлари давомида илм-фанга асосланган технологияларни қўллаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан углеводород хомашё базасини қайта тиклаш ва ривожлантириш йўлида 3D сейсмик геология-қидирув ишлари муваффақиятли олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|