“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи гуруҳ “Термиз нефть база” МЧЖ фаолиятини ва у ердаги ҳозирги ҳолатни ўрганди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизимдаги нефть базалар фаолиятини ўрганиш мақсадида “Ишчи гуруҳ” тузилди.

“Ишчи гуруҳ” томонидан нефть базадаги мавжуд ҳолат ўрганилишидан аввал, Бошқарув раисининг коррупция ва талон-тарожга мутлоқо йўл қўймаслик борасидаги топшириғи бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сўнгра, “Термиз нефть база”сида карантин қоидаларига амалда қандай риоя қилинаётгани, ободонлаштириш, ёнғин хавфсизлиги, мавжуд бинолардаги таъмирлаш бўйича нима ишлар қилингани, нефть базадаги автоматлаштириш жараёни қандай бажарилаётгани ҳолати ўрганилди.

“Термиз нефть базаси” МЧЖ ва унинг тасарруфидаги филиалларда, ФЁТШларда коронавирусга қарши чора-тадбирлар кўрилаётгани, корхона ҳудудига киришда дизенфекция йўлаги ташкил этилган бўлиб, масофани сақлаш учун алоҳида қизил чизиқлар чизилган кўриб чиқилди.

Карантин қоидаларига тўла риоя этиб хизмат фаолиятини юритиб келаётган ишчи-ходимларга етарли шароит яратиш, уларни тиббий ниқоб ва антисиптик воситалар билан таъминлаш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

“Ишчи гуруҳ” нефть базадаги маҳсулот ташувчи автомашиналарнинг ҳолати, нефть маҳсулотлари етказиб берувчи насослар, трубаларнинг ишга яроқлилиги, маҳсулот сақлаш учун мўлжалланган резервуарларнинг чидамлилиги ҳолати ўрганилди.

Нефть базада хизмат кўрсатиш сифати яхши йўлга қўйилгани эътироф этилди, лекин мавжуд биноларнинг таъмирталаб эканлиги, айрим техник воситаларни сақлаш қоидаларига зид равишда ишлатиб келингани, ободонлаштириш ишларида камчиликларни борлиги танқид қилинди.

Камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган ва ўз вазифасига беписандлик билан ёндошган тегишли мутасаддиларга чора кўрилиши бўйича “Ишчи гуруҳ” ўз хулосасини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси тасдиқлаган режага мувофиқ “Ишчи гуруҳ” барча нефть базалар фаолиятини ўрганади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|