“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи-ходимларининг саломатлиги доимий равишда назорат қилиб борилмоқда (фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги барча бошқарма ва корхоналарда меҳнат муҳофазасини таъминлаш мақсадида ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва саломатлигини доимий равишда назорат қилиб бориш асосий вазифа сифатида қаралади.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчилар айни кунларда навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугунги кунда мажмуадаги поликлиникада функционал диагностика – кундузги стационар ҳамда ички шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилган. Ушбу тиббий бўлимлар замонавий аппаратлар (5D форматли УТТ аппарати, стоматология мажмуаси, рақамли рентген аппарати, лаборатория клиник ва биохимик таҳлил анализаторлари, лабораторя центрифугаси, ЭКГ аппарати, электрокоагулятор, “Амплипулс” аппарати, ингалятор, физиотерапия аппарати, реанимация аппарати, мониторли дефибрилятор, кардиомонитор ва ҳ.к.) билан жиҳозланган. Улар ёрдамида малакали тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам, стоматолог хизмати, гинеколог хизмати, рентген диагностика хизмати, 22 хил турдаги лаборатория текширув анализлари, автоклав хизмати, ЭКГ хизмати, 14 хил турдаги физиотерапия хизматлари, УЗИ диагностика хизмати, невропатолог, хирург, кўз касалликлари текшируви, ЛОР, терапевт ҳамда санитария шифокорларининг хизматлари сифатли амалга оширилиб келинмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, поликлиникада мунтазам равишда тиббий кўрикнинг ташкил этилиши натижасида ишчиларнинг саломатлиги доимий назоратга олинган. Тиббий кўриклар орқали ишчиларда аломатлари эрта аниқланган касалликлар бўйича даволаш ишлари йўлга қўйилган. Тиббий назоратга олинган ходимлар соғломлаштириш дастурига асосан турли хил сиҳатгоҳ ва тиббиёт муассасаларига юборилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|