“Ўзбекнефтгаз”: Ишга қабул қилиш жараёнларида шафоффлик таъминланмоқда

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарга ишга қабул қилиш жараёнларида шафоффликни таъминлаш мақсадида бўш вакант лавозимларига қабул, танловлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб борилмоқда. Номзодлар учун онлайн тартибида ҳужжатлар топширишига имконият яратилди.

Хусусан, “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида етук ва малакали мутахассис ходимларга бўлган эҳтиёжни доимий равишда қондириб бориш мақсадида номзодларни бир неча босқичда танлаб олиш ва номзодлар захирасини яратиш тизими йўлга қўйилган.

Иш изловчилар мажмуада ходимлар захираси учун онлайн тартибда анкета сўровномани тўлдириш орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Тўлдирилган сўровномалар мажмуа мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади, мутахассислик йўналишлари мос келган ва юборилган маълумотлари ижобий баҳоланган номзодлар талабга кўра келгусида босқичли имтиҳонларга таклиф этилади.

Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ишга кирмоқчи бўлган номзодларни рўйхатга олиш!

👉 https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdH3BpzzSU7FFi-7Iywu0G7583fdayxMCtt2vQcGAG0XelrUQ/viewform

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|