“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш жараёнларида саноат хавфсизлигига амал қилиш мувофиқлиги доимий назоратга олинган

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ–57-сонли Қонунинг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 291-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, саноат хавфсизлиги ва техник назорат йўналишида ишлаб чиқариш назорати ўрнатилган.

Жорий йилнинг шу даврига қадар Жамият тизимидаги Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, "Муборак" газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Ўзбекистон ҳарбийлашган қисми, “Андижон нефть базаси” МЧЖ, “Қарши нефть базаси” МЧЖ, “Бухоро нефть базаси” МЧЖ, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ корхоналарда ишлаб чиқариш назорати текшируви ўтказилди.

Текширувлар давомида соҳа йўналишида аниқланган мавжуд камчилик ва номувофиқликлар бошқарма ва корхоналарнинг масъулларига кўрсатиб берилди. Бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилди. Бошқарма ва корхоналарга жами 186 та камчиликдан иборат 11 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Таҳлиллар 2020 йилдаги текширувлар сонига нисбатан кўрсатилган камчилик ва номувофиқликларни жойида бартараф этилиши юқорилигини ва камчиликлар сонининг камайганлигини кўрсатмоқда.

Ҳозирги кунда бошқарма ва корхоналар хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, давлат реестрига ҳисобга қўйиш, 1-типга мансуб хавфли ишлаб чиқариш объектлари декларациясини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш каби 72 та камчилик бартараф этилган.

Техноген хавфи юқори зоналар кадастр паспортини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида янги қурилаётган бино иншоот ва қурилмалар лойиҳа ҳужжатларини ва эксплуатация муддатлари ўтган қурилмаларни саноат хавфизлиги экспертизасидан ўтказиш каби 33 та камчиликнинг бажариш муддатлари мавжуд. Юқорида кўрсатилган камчиликларни ўз муддатида бажарилиши Саноат ва экология хавфсизлиги, Соғлиқни муҳофаза қилиш ва Меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан назоратга олинган.

Саноат хавфсизлиги ва техник назорат бўлими бош мутахассиси Д.Рахмонов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|