“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш корхоналарининг экспорт ҳажми оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Мамлакатимизда экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар сабаб коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган чекловларнинг оқибатларини юмшатишга эришилди.

2021 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4949-сонли қарори билан жорий йилда республика экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари олдига бир қатор вазифлар белгилаб берилган эди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддан Абдуллаев топшириғи билан тизим тасарруфидаги корхоналарнинг мавжуд ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан максимал даражада фойдаланилди. Тизимда экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган товарлар ва улар сотиладиган бозорлар номенклатурасини кенгайтириш мақсадида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилнинг январь-март ойларига белгиланган прогноз кўрсаткичлари 109,9 фоизга бажарилмоқда. Ушбу кўрсатгич ўтган 2020 йилнинг шу даврига таққосланганда 105,7 фоизга кўпни ташкил этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг январь-март ойи режасига нисбатан полиэтилен 107,3 фоизга, суюлтирилган газ 198,5 фоизга ва олтингугурт 238,4 фоизга бажарилди.

Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги корхоналар ва заводлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Туркия, Эстония, Польша ва Швецария давлатларининг йирик ишлаб чиқариш фабрикалари ҳамда тадбиркорлари томонидан қизиқишлар ортиши ўз навбатида жамиятнинг экспорт географияси кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якуни билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ экспорт прогноз кўрсаткичлари режага нисбатан 104,3% бажарилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|