“Ўзбекнефтгаз”: “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди

Бош саҳифа Русский

2021 йил 24 мартда “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Aлиризаев бошчилигида департамент ва ишлаб чиқариш бошқармалари раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида биринчи босқич доирасида “Ernst & Young” компанияси маслаҳатчилари томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар ижроси, шунингдек, 2-, 3-босқичларни келишиш ва қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Жараёнларнинг кўзланган моделини амалга оширишда иштирок этадиган ходимларни ўқитиш жадвали кўриб чиқилди. “Ernst & Young” компанияси маслаҳатчиларига ўқув семинарларини ўтказиш ва ходимлар томонидан ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти ва “Ernst & Young” компанияси маслаҳатчисига ўқув семинарлари бошланишидан олдин бошқарма ва завод директорларига кўриб чиқиш учун ўқув дастурини етказиш топшириғи берилди.

Йиғилиш якунларига кўра, “Ernst & Young” компанияси маслаҳатчилари томонидан операцион самарадорликни ошириш бўйича таклиф қилинган ташаббусларни амалга ошириш чора-тадбирларини жадаллаштириш зарурлиги белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|