“Ўзбекнефтгаз” АЖ энг кўп солиқ тўловчи компания сифатида Давлат Солиқ қўмитасининг “Ишончли” корхоналар рўйхатига киритилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Солиқларни тўлаш, хоҳ у фуқаро бўладими, хоҳ у корхона ҳар биримизнинг қонуний бурчимиздир. Зеро, солиқлар мамлакатимиз тараққиёти ва куч-қудратини, халқимиз фаровонлиги ва тинчлигини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим манбадир.

Давлат Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2020 йил якунларига кўра, мамлакатда жами солиқ тушумларининг миқдори 103,6 триллион сўмни ташкил этган.

Ўзбекистондаги жами солиқ тушумларининг 63,3 фоизи йирик солиқ тўловчи 10 та компания ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу солиқ тўловчи компаниялар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳам бор.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Солиққа тортиш бўлими бошлиғи А.Эгамбердиевнинг маълум қилишича, энг кўп солиқ тўловчи компания сифатида компания Давлат Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган мезонларга мувофиқ, “Ишончли” корхоналар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилинган.

Маълумот учун, “Ишончли” корхоналар рўйхатига киритилган солиқ тўловчилар ҚҚС ўрнини қоплашда тезлаштирилган тартибни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

2020 йил якунларига кўра, "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибидаги корхоналар томонидан бюджетга тўланган солиқ суммаси 5590,4 млрд сўмни ташкил этди.

Тизимдаги корхоналар томонидан ўтган йилда тўланган солиқларнинг 27 фоизи ер қаъридан фойдаланганлик учун, 26 фоизи қўшилган қиймат солиғи, 16 фоизи фойда солиғи, 16 фоизи акциз солиғи ва 15 фоизи эса бошқа солиқлар учун амалга оширилган.

Ўтган йилда солиқ тўловларини амалга оширган Жамият тасарруфидаги корхоналар рейтинги билан қуйидаги инфографика орқали танишиш мумкин:

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|