“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари ” МЧЖда ISO халқаро менежмент стандартлари бўйича аудит ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинган “ISO 9001” ва “ISO 45001” халқаро стандартлари бўйича ресертификацион аудит ўтказилди.

Ресертификацион аудитни ўтказиш учун “TRIADA BUSINESS CONSULTING” компанияси билан ҳамкорликда корхонанинг ташкилиш тузилмаси ўрганиб чиқилди.

Аудит режасига асосан жамиятда ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш, геологик-геофизик ишларни мувофиқлаштириш, ҳужжатлар алмашинуви хизмати, автотранспорт, минора қуриш ва қурилиш, саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва экология бўлими, диспетчерлик хизмати, ҳаридлар ва бутлаш жараёнлари ва бурғилаш ишлари олиб борилаётган объектлар кўрилди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг “ISO 9001” ва “ISO 45001” халқаро стандартлари бўйича юзага келиши эҳтимоли бор хавф ва имкониятлар ўрганиб чиқилди ва корхона контексти ишлаб чиқилди.

Ресертификацион аудитни ўтказиш мақсадида халқаро стандартлар бўйича “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

•халқаро стандартлар асосида иш юритиш ҳужжатлари, ходимларнинг янги лавозим йўриқномаларини белгиланган тасниф бўйича қайта ишлаб чиқилди;

•лаборатория жиҳозлари ўтнатилган тартибда ўз вақтида текширувдан ўтказилди;

•янгиланган ГОСТ ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида тадбиқ этиш ишлари олиб борилди.

Жамиятнинг “ISO 9001” ва “ISO 45001” халқаро стандартлари бўйича сиёсати янгиланди. Сиёсатни амалга оширишда жамиятнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш тадбирлари белгилаб олинди. Стандартлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳужжатлар (жараёнлар, процедуралар, ёзувлар раҳбарий ҳужжатлар), Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бошқарув тизими бўйича хавфлар ва рисклар реестри қайта ишлаб чиқилди. Аварияларни бартараф этиш режалари қайта кўрилиб, стандартлар талаблари асосида ўзгартиришлар киритилди.

Сертификациялаш аудити давомида метрология ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан белгиланган муддатларда ўтказиб бориш, ҳужжатларини юритиш, метролог штатига малакали мутахассис жалб этиш бўйича тавсиялар берилди.

Аудит давомида “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖда "ISO 9001" ва "ISO 45001" халқаро стандартлари бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишлар ижобий баҳоланди.

Жамиятнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича тўпланган материаллар халқаро майдонда эътироф этилган Словакия Республикасининг “CERT International” халқаро сертификатлаш органига тақдим этилди.

Халқаро сертификатлаш органининг ижобий хулосасига асосан, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖга “ISO 9001” ва “ISO 45001” мувофиқлик сертификатлари корхонага топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|