“Ўзбекнефтгаз”: Корхоналарда ISO 50001 энергия менежменти тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Энергиядан оқилона фойдаланиш ташкилотларга пул маблағлари ва ресурслар тежашга, атроф-муҳит ва иқлимга бўлган акс таъсирининг камайишига ёрдам беради.

ISO 50001 барча соҳадаги ташкилотларни энергия бошқаруви тизимини ривожлантириш орқали энергиядан янада самарали фойдаланишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

ISO 50001 доимий такомиллаштиришга қаратилган бошқарув тизими моделига асосланган. ISO 9001 ёки ISO 14001 каби бошқа таниқли стандартлар билан биргаликда фойдаланган ҳолда, бу ташкилотларга энергия бошқарувини сифат ва атроф-муҳитини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлари билан бирлаштиришга имкон беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори “Йўл харитаси”га биноан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан халқаро стандарт (ISO 50001) талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимини жорий этишнинг тармоқ графиги ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, “Устюрт” газни қайта ишлаш заводи ва “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонасида халқаро стандарт (ISO 50001) талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимини жорий этиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|linkedin.com|