“Ўзбекнефтгаз”: 2020 йилнинг январь–октябрь ойларида истеъмолчиларга 820 минг тонна автобензин ва 616 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида 2020 йил январь–октябрь ойлари якуни билан 1 млн 546,4 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди.

Натижада, 690,9 минг тонна автобензин, 532,8 минг тонна дизель ёнилғиси, 75,0 минг тонна авиакеросин ҳамда 94,1 минг тонна мазут ёқилғилари ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 70,7 фоизни (режа 103,5 фоиз, ўтган йилга нисбатан 101,5 фоиз) ташкил этади.

Жорий йилнинг I чорагида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда газойлни гидротозалаш қурилмасида катализаторни замонавий турига алмаштириш натижасида Евро-4, 5 экологик тоифадаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, январь–октябрь ойлари якунигача жами 58,2 минг тонна Евро-4, 5 дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди. Бундан ташқари, республика истеъмолчиларининг талабидан келиб чиққан ҳолда, октябрь ойида 2,3 минг тонна Евро-3 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди.

Жорий йилнинг январь–октябрь ойларида республика истеъмолчиларига жами бўлиб 820 минг тонна автобензин ва 616 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилди.

Республикадаги истеъмолчиларни нефть маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш борасида қатор самарали ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан режалаштирилган нефть маҳсулотларини тўлиқ ишлаб чиқариш ишлари мувофиқлаштирилиб, нефть маҳсулотларининг захираларини яратиш чоралари кўрилди.

Маълумот учун: жойларда 154 минг тонна дизель ёнилғиси ва 73 минг тонна автобензин захиралари яратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги 4664-сонли қарори асосида, Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш ва унинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ички тартиб ишлаб чиқилиб, нефть маҳсулотларининг Республика товар хомашё биржаси савдолари орқали сотилиши йўлга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|