“Ўзбекнефтгаз”: Истеъмолчиларга 836,9 минг тонна автобензин ва 627,9 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида 2020 йил январь–октябрь ойлари якуни билан 1 млн 546,7 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланиб, режага нисбатан 103,5 фоиз натижага эришилди.

Айни шу даврда 690,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиб, режа 127,0 фоизга, ўтган йилга нисбатан 111,6 фоизга бажарилган бўлиб, республика истеъмолчиларига жами – 836,9 минг тонна автобензин ва 627,9 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сонли Қарори асосида республика истеъмолчиларининг нефть маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш ва узлуксиз етказиб бериш мақсадида, Республика товар-хомашё биржаси савдолари орқали барча турдаги нефть маҳсулотларини сотиш йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг май–октябрь ойларида Республика товар-хомашё биржаси савдолари орқали 718,9 минг тонна автобензин ва 452,1 минг тонна дизель ёнилғиси шаффоф рақобат асосида истеъмолчиларга сотилди.

Шунингдек, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида транспорт воситалари гавжум бўлган ҳудудларда қулай шарт-шароитга эга бўлган қўшимча 40 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ташкил қилинди ва аҳолига чакана нархларда автобензин ва дизель ёнилғисини сотиш йўлга қўйилди.

Нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан режалаштирилган нефть маҳсулотларини тўлиқ ишлаб чиқариш ишлари мувофиқлаштирилиб, нефть маҳсулотларининг захираларини яратиш чоралари кўрилди. Жойларда 146,1 минг тонна дизель ёнилғиси ва 60,2 минг тонна автобензин захиралари яратилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобензин ва дизель ёнилғиси, шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёнилғисининг чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилиниб, Нефтни қайта ишлаш заводлари уларни фақат биржа савдолари орқали сотиши белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|linkedin.com|