“Ўзбекнефтгаз”: Истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари билан таъминлаш учун захира яратилган

Бош саҳифа Русский

Ижтимоий тармоқларда “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти вақтинча тўхтагани ва бунинг натижасида бензин танқислиги юзага келиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар кенг муҳокама қилинмоқда.

2021 йилнинг 5 апрелида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи режали таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, 10 кун муддатга тўхтатилган эди.

Ҳозирги кунда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда режали таъмирлаш ишлари мувофиқиятли олиб борилмоқда ҳамда белгиланган муддатларда якунлаш бўйича барча чоралар кўрилган.

Режали таъмирлаш ишларидан асосий мақсад: “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда углеводород хомашёларини қайта ишлашда, сарфланадиган энергия ресурслар сарфини камайтиришга ҳамда келгусида технологик қурилмаларни хавфсиз ишлашини таъминлашдир.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖда жорий таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган бўлиб, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш жадваллари ишлаб чиқилган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Республика истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича етарли даражада захиралар яратилган ҳамда товар-хомашё биржаси савдоларига қўйиб борилмоқда.

Бензин танқислиги юзага келиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар мутлоқо ёлғон ва асоссиздир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|