“Ўзбекнефтгаз”: Ёш кадрлар Қарши шаҳри кўчаларига 1 000 га яқин манзарали кўчатларни экишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотларида ҳам кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Умуммиллий лойиҳага “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан жамият таркибидаги ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёшлар ҳам ўз ҳиссасларини қўшишди.

Қашқадарё вилоятида жойлашган Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uzbekneftegaz GTL” заводи ҳамда “Қарши нефть базаси”нинг 200 нафардан ортиқ ёш кадрлари давлат раҳабарининг ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларнинг ёш кадрлари Қарши шаҳрининг Амир Темур кўчасига 1 000 га яқин манзарали кўчатлар экиб, Қарши шаҳар ҳокимлигининг масъулларига топширишди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|