March 2

“Ўзбекнефтгаз”: “Андижонқудуқтаъмирлаш” корхонасининг 70 йиллиги муносабати билан журналист, блогер ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Пресс-тур ташкил қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида Пресс-турлар ташкил қилиш борасидаги келишувга биноан Жамият томонидан Пресс-турлар ташкил қилинмоқда.

Аввало, мамлакатимиздаги очиқлик ва шаффолик сиёсатини тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда Жамият Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига биноан тизим корхоналари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш тизими яратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар фаолиятини жамоатчиликка кенгроқ танитиб боришдан ташқари, ҳамкор ташкилотлар билан қилинаётган ишлар бўйича кенг оммага ахборот бериб борилаяпти.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишончли ҳамкорларидан бири сифатида, “Андижонқудуқтаъмирлаш” АЖ ҳам нефть ва газ соҳасига инвестиция киритаётган, соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган, табиий газ ва нефть қазиб чиқарилиши йўлида самарали фаолият олиб бораётган йирик корхоналардан биридир.

2022 йилнинг 1 март куни “Андижонқудуқтаъмирлаш” корхонаси ходимлари учун қувончли кун бўлди десак асло муболаға бўлмайди, сабаби корхона бу санада ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонлади. Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ташаббуси билан корхона фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида Олий мажлис қонунчилик палатаси, ОАВ вакиллари, мустақил журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Пресс-тур ташкил этилди.

“Андижонқудуқтаъмирлаш” АЖ раҳбари Даврон Сулаймонов “Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ 1952 йилда Андижон вилояти Марҳамат тумани Полвонтош шаҳарчасида ташкил этилгани ва унинг дастлабки фаолиятига оид маълумотлар ҳамда корхонанинг узоқ йиллик тарихи ҳақида ташриф буюрганларга сўзлаб берди.

70 йиллик тажрибага эга бўлган ушбу корхона Фарғона водийси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги мавжуд нефть ва газ конларида қудуқларни тўла ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Жамиятдаги мавжуд моддий-техник база маънан эскириб, таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун айрим махсус техникалар яроқсиз ҳолга келиб қолган, табиийки бу ҳолатда ҳамкорлар ҳам тўла ишонч билдира олмасди. 2020 йилдан бошлаб эса Даврон Сулаймонов хорижий корхоналар билан ҳамкорликда махсус техникалар етказиб бериш бўйича шартномалар тузишга эришади ҳамда дастлаб 10 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш эвазига нефть ва газ қудуқларини таъмирлаш, капитал таъмирлаш учун аввало энг зарур техникаларни олиб келади.

Корхонанинг иқтисодий фаолиятини яхшилаш мақсадида ташланган дастлабки қадам ижобий натижалар бера бошлайди ва “Андижонқудуқтаъмирлаш” корхонаси учун 2021 йилдан мутлоқо янги давр бошланади.

Корхона моддий техника базасини қайта модернизация қилиш мақсадида инвестор томонидан киритилган катта сармоя ҳисобига махсус техника, тўла ва жорий таъмирлаш жараёнида зарур бўладиган замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, жумладан, бурғилаш қувурлари сотиб олиниши эса муваффақиятли натижаларни келтиради.

“Андижонқудуқтаъмирлаш” АЖда сўнгги йилларда нафақат моддий техник воситаларни янгилаш балки малакали ва тажрибали кадрлар захирасини яратишга ҳам катта эътибор берилади. Узоқ йиллар ушбу корхонада ишлаган ва бугун турли ташкилотларда хизмат қилаётган узоқ йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф қилинади ҳамда ажойиб жамоа шакллантирилади.

Таъкидалш керакки, корхонанинг бугунги кундаги салоҳияти ҳамда нефть ва газ соҳасидаги кўп йиллик тажрибасига асосланиб, бригадаларнинг моддий техника базаси замон талаби даражасидаги асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан тўлдирилганлигини ҳисобга олиб “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги Водий нефть ва газ қазиб чиқариш ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “ANDIJANPETRO” МЧЖ Қўшма корхонаси, “SEG” хорижий корхонаси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Конларда қудуқларни жорий ва тўла таъмирлаш ишлари билан бир қаторда ёлланма 2-ўзанни телеметрия хамда телеметриясиз бурғилаш, қидирув-бурғилаш ишларини олиб бориш ҳам йўлга қўйилди.

Пресс-тур иштирокчиларига “Андижонқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассисларининг муваффақиятли натижаларига эришаётганликлари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Водий нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Чақар” конининг 4-сонли қудуғида олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари мисолида кўрсатиб ўтилди.

Мутахассислар, ушбу қудуқнинг 2070–2143 метр оралиқларидаги (очиқ ўзанда) қатламдан келган қумдан (қум тиқинидан) тозалаб, қудуқга фильтр туширишди ҳамда ўзлариштириш натижасида қудуқдан кунлик 150 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилган эди.

“Ўзбекнефтгаз“ АЖ Андижонқудуқтаъмирлаш” МЧЖ билан нефть ва газ қудуқларини таъмирлаш ҳажмларини кенгайтириш ва бошқа масалалар бўйича ҳамкор ишларини йўлга қўйганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, аллақачон самарали натижаларга эришиб улгурди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижонқудуқтаьмирлаш” АЖ бурғилаш ва таъмирлаш соҳасида 30 га яқин замонавий махсус техникаларга, 20 дан ортиқ таъмирлаш ускуналарига эга бўлиб, ишчи-ходимларининг вахта режимида ишлашлари учун барча шароитлар яратиб берилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|