“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси” филиаллари, АЁҚШ ва фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаларида асосий воситалар хатловдан ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 22 сентябрдаги “Тасарруфдаги нефть базаларини молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғриси”даги 65-сонли Бошқарув Қарори ва “Андижон нефть базаси” МЧЖнинг 2021 йил 31 майдаги 150-сонли буйруғига кўра жамият, филиаллар, ФЁТШ ва АЁҚШлардаги барча асосий воситалар, товар моддий бойликлари хатловдан ўтказилмоқда.

Ушбу хатлов орқали моддий жавобгар шахслар назоратидаги товарлар, воситалар, мол-мулкларнинг бус-бутунлигини яна бир бор кўздан кечириш билан бирга, жамият эҳтиёжи учун зарур бўлмаган, ноликвид маҳсулотлар тури ва ҳажмларини аниқлаш ҳам асосий мақсад этиб белгиланган.

Хатлов жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг 19-сонли “Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш” тўғрисидаги миллий стандартига асосан ташкил этилмоқда.

Хатлов якуни бўйича “Ишчи гуруҳ” аъзоларининг умумий далолатномаси расмийлаштирилади ва Жамият раҳбариятига тақдим этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|