February 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “АИ-80” маркали автобензиннинг истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича РАСМИЙ АХБОРОТ

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган “АИ-80” маркали автобензин Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси орқали реализация қилинмоқда.

Хусусан, Хусусан, 14 февраль – 18 февраль (душанба – пайшанба) кунлари биржа савдоларига “АИ-80” маркали автобензин жами 13 500 тоннани ташкил қилди (шундан кунлик камида 1 500 тоннаси кичик лотларда).

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси маълумотлари асосида ҳафта давомида “АИ-80” маркали автобензиннинг ўртача нархи 7 763 минг сўм / тонна (ёки 5 972 сўм / литр), минимал – 7 308 минг сўм / тонна (5 621 сўм / литр), максимал – 8 003 минг сўм / тонна (6 156 сўм / литр) ташкил қилди.

Кунлар кесимида:

14 февралда ўртача нарх 7 664 минг сўм / тонна (ёки 5 896 сўм / литр), минимал – 7 157 минг сўм / тонна (5 505 сўм / литр), максимал – 7 929 минг сўм / тонна (6 099 сўм / литр);

15 февралда ўртача нарх 7 725 минг сўм / тонна (ёки 5 942 сўм / литр), минимал – 7 227 минг сўм / тонна (5 559 сўм / литр), максимал – 8 123 минг сўм / тонна (6 249 сўм / литр);

16 февралда ўртача нарх 7 760 минг сўм / тонна (ёки 5 969 сўм / литр), минимал – 7 313 минг сўм / тонна (5 625 сўм / литр), максимал – 8 161 минг сўм / тонна (6 277 сўм / литр);

17 февралда ўртача нарх 7 812 минг сўм / тонна (ёки 6 009 сўм / литр), минимал – 7 360 минг сўм / тонна (5 662 сўм / литр), максимал – 8 160 минг сўм / тонна (6 277 сўм / литр);

18 февралда ўртача нарх 7 855 минг сўм / тонна (ёки 6 042 сўм / литр), минимал – 7 320 минг сўм / тонна (5 631 сўм / литр), максимал – 8 212 минг сўм / тонна (6 317 сўм / литр).

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан “АИ-80” маркали автобензиннинг АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши доимий равишда ўрганилмоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш ҳамда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқариш захиралари мавжуд бўлиб, олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар натижасида маҳсулот тўлиқ қувватларда қайта ишланмоқда.

Айни пайтда биржа савдоларига “АИ-80” маркали автомобиль бензини барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчилар талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда, босқичма босқич биржа савдоларига қўйилаётган кунлик ҳажм ошириб борилмоқда ва шу орқали ҳам нархларни арзонлаштириш асосий мақсад қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|