“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида ёнғин хавфсизлиги бўйича профилактик тадбир ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуасининг Тайёр маҳсулот ва хомашё цехида навбатдаги профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ обекти биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Бу каби профилактик тадбирлар табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқариш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ва амалга оширишда мажмуадаги ишларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, стратегик муҳим саналган ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда назорат органлари, объект бўлинмаларининг ҳаракатга тайёрлик даражасини оширади.

Тадбирда мажмуа ишчи-ходимларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимий амал қилишлари, шунингдек, ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|