January 10

“Ўзбекнефтгаз”: Дебиторлик қарздорликларни бартараф этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, муддати ўтган дебиторлик қарздорликларни ундириш ва камайтириш, шартномавий мажбуриятларни бажармаган буюртмачилардан қарздорликни ундириш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 14 турдаги (табиий га ва конденсатни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортировка қилиш ва қуйиб бериш) хизматларни кўрсатиш бўйича бир қатор қўшма корхоналар билан шартномалар имзоланган.

Жорий йилнинг 9 ойи таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, “Epsilon Development Company” ХК билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасидаги, табиий газни сақлаш, қайта ишлаш, қуйиб бериш ва транспортировка қилиш бўйича имзоланган шартномага асосан “Epsilon Development Company” ХКнинг дебитор қарздорлиги 505,5 млрд сўмга етган.

Ушбу қарздорликни ундириш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик ва Тижорат департаментлари биргаликда, белгиланган тартибда судга мурожаат қилинган. Натижада қарздорликни ундириш юзасидан тегишли суд қарорлари чиқарилган, ҳамда ундириш графиклар ишлаб чиқилиб тасдиқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Epsilon Development Company” ХКнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдидаги юзага келган дебиторлик қарздорлигини қисқартириш мақсдадида, компания томонидан ишлаб чиқилган суюлтирилган газ маҳсулотини “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан экспортга сотиш ва валюта тушумларини амалга ошириш мақсадида 25.10.2021 йилда 188-сонли Комиссия шартномаси имзоланди.

Комиссия шартномасига асосан, жорий йилнинг ноябрь ойида 2000 тонна суюлтирилган газ маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш орқали экспорт қилиш ҳисобига 1,3 млн доллар миқдорида валюта маблағларини тушириш ҳамда йил якунига қадар дебитор қарздорликни қарийб 14 млрд сўмга камайтириш чоралари кўрилмоқда.

Келгусида, дебиторлик қарздорликни янада камайтириш мақсадида, “Epsilon Development Company” ХК томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари қўшимча равишда маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш чоралари кўрилади.

Шу билан бирга, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан, аҳолига етказиб бериш мақсадида сотиб олинган суюлтирилган газ маҳсулоти учун тўловлар, ўз муддатларида амалга оширилмаганлиги сабабли 2021 йил октябрь ойида 70,0 млрд сўм (47 млрд сўм асосий қарз ҳамда 23,0 млрд сўм пеня маблағлари) қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат этилган бўлиб, 2021 йил 21 октябрда суднинг биринчи куни бўлиб ўтган.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти томонидан амалга оширилган ҳисоб китоблар асосида, жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига қўшимча 7,0 млрд сўм миқдоридаги қарздорлик аниқланган бўлиб, ушбу маблағни суд жараёнига киритиш бўйича тегишли тартибда судга ариза киритилган.

Бундан ташқари, “Ўзтрансгаз” АЖнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдида табиий газни сотиб олишдан 1 947,5 млрд сўм миқдоридаги қарздорлик вужудга келган бўлиб, ушбу қарздорликни йил якунига қадар бартараф этиш бўйича, дастлабки ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|