“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ходими Гулшан Фатуллаева томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео лавҳаси бўйича Расмий баёнот

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 13 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли ётоқхона коменданти вазифасида ишлаб келаётган Гулшан Фатуллаева томонидан Бошқарма ходимларининг дастурхон атрофида гўёки Бошқарма ҳисобидан овқатланиб, “маишат” қилиб ўтирганликлари ҳақидаги “Youtube” ижтимоий тармоғида тарқалган видеолавҳа бўйича аниқлик киритилди.

Мазкур воқеа жорий йилнинг 11 октябрь куни иш вақтидан кейин соат 19:00 да корхона масъул ходимларининг фарзандли бўлганлиги ҳамда фарзандларининг суннат тўйлари бўлганлиги муносабати билан ушбу ходимлар томонидан ўзларининг ҳисобидан завод ҳудудидан ташқаридаги ошхонада иш вақти тугаганидан кейин дастурхон ёзилган.

Сабаби корхона ишлаб чиқариш узлуксизлиги туфайли ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бухоро вилояти Қоракўл тумани Учқир чўл ҳудудида жойлашган бўлиб, мазкур ҳудудда яқин 50 км атрофида бошқа ошхона мавжуд эмаслиги бўлган.

Ўрганиш натижасида, шу маълум бўлдики, аслида мазкур видеонинг тарқатилишга асосий сабаб, 2021 йилнинг 25 сентябрь куни Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ётоқхона коменданти Гулшан Фатуллаева томонидан содир этилган хатти-ҳаракат бўлган.

Маълум бўлишича, ушбу ётоқхона ҳудудида турган 2 дона “akfa” роми, 2 дона “akfa” эшиги, 3 дона узунлиги 3 метр диаметри 76 мм бўлган НКТ (насосно-компрессорная труба) қувури, 20 дона узунлиги 1 метр диаметри 50 мм бўлган қувур, 4 дона узунлиги 2,5 м ва баландлиги 1,5 м ўлчамдаги тўр панжараси (сеточное ограждение) ва СОVID-19 учун қувурдан тайёрланган дезинфекция тунелини ётоқхона коменданти Гулшан Фатуллаева томонидан Бошқарманинг “газни олтингугуртдан технологик тозалаш қурилмаси” таъмирловчи чилангари К. Абатаев ва технологик насослар машинисти И. Қундузовлар ёрдамида, Бошқармага қарашли бўлмаган давлат рақамли белгиси 80/889 ОАА бўлган КАМАЗ русумли юк автоуловига юклаб, устини беда билан ёпиб, Бошқарма раҳбариятининг рухсатисиз яширин равишда олиб чиқиб кетилганлиги аниқланган. Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатлар юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ҳужжатлар тўпланиб хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Шунингдек, хизмат текшируви давомида Г.Фатуллаеванинг ўғли Фатуллаев Алишер Шаропович “газни олтингугуртдан технологик тозалаш қурилмаси” таъмирловчи чилангари вазифасида ишга қабул қилинган бўлиб текширувлар натижасида 2021 йил давомида бирор маротаба ишга келмасдан ойлик маош олиб келганлиги, иш вақти юритиладиган табелда 8 соатдан иш вақти қўйиб келинганлиги аниқланган ҳамда мазкур табель Фатуллаев Алишернинг онаси Гулшан Фатуллаева томонидан юритилиши маълум бўлди.

Шунингдек, Г.Фатуллаеванинг ўғли А.Фатуллаев томонидан ишдан бўшаш тўғрисида корхона раҳбарига ариза юборилган, лекин корхона маъмурияти А.Фатуллаевни билан меҳнат шартномасини бекор қилмаган, сабаби бир йилга яқин вақт мобайнида ишга келмасдан ойлик олиб келганлиги ҳамда бунга йўл қўйган шахслар бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|