“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Яхши дам меҳнатга ҳам дам”, деб бежизга айтилмаган. Инсон фақатгина меҳнат қилиш учун яшамайди, балки яхши ишлаши учун яхши дам олиши лозим. Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда унинг таркибидаги бошланғич ташкилотлар билан ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ишчи-ходимларни соғломлаштириш бўйича жамоа шартномаси орқали жорий йилнинг тўққиз ойида бир қанча ишларни амалга оширилди.

Жумладан, ишчи-ходимларнинг аризаларига асосан касаба уюшмалари бюджети (аъзолик бадаллари тушумидан ажратиладиган 10% лик маблағлар) ҳисобидан 296 нафар ҳамда ижтимоий суғурта бюджетидан 174 нафар, жами 470 нафар ходим ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон ҳудудида жойлашган санаторий ва сихатгоҳларда соғломлаштирилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг июн ойида ишга туширилган “Ўзбекнефтегаз” АЖга қарашли замонавий, барча қўлайликларга эга бўлган “UNG TOSHKENT DENGIZI OROMGOHI” MCHJ сихатгоҳида жамият тизимидаги завод ва бошқармаларнинг 348 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари дам олиши ташкил этилди.

Жамият тизимидаги корхоналарда ишлайдиган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда Муборак шаҳри аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида “Ўзбекнефтегаз” АЖ томонидан “UNG Medline” МЧЖ клиник шифохонаси ишга туширилиб, жами 65 ўринли терапия, кардиология, неврология, гинекология, жарроҳлик бўлимлари ҳамда 150 қатновлик поликлиника ва замонавий лабаратория ташкил этилди.

Клиник шифохонага Германия, Буюк Британия, Польша, Россия давлатларида ишлаб чиқарилган 150 турдаги замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланиб, тез тиббий ёрдам автомобиллари хизмат кўрсатмоқда. Ҳозирги кунга қадар 6427 нафар ишчи-ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 161 нафар ишчи-ходимлар стационар даволандилар.

Шу билан бирга, жорий йилнинг тўққиз ой давомида коронавирусга чалинган 146 нафар жамият ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига жамият ҳисобидан тегишли ихтисослашган клиник шифохоналарда тиббий ёрдам кўрсатилди.

Келажагимиз таянчи ва давомчилари бўлмиш ёш авлодни ҳар томонлама камол топишда, яъни истеъдодли, иқтидорли, ақл заковатли, жисмонан соғлом ва бақувват, ижодкор, миллий истиқлол ғояси билан ёшларни тарбиялаш давлат аҳамиятига эга бўлган асосий вазифалардан биридир.

Болажонларни ёзги таътилларини кўнгилли ўтказишлари учун “Ўбекнефтгаз”АЖ тизимидаги завод ва бошқармаларда ёзги мавсумда жами 7797 нафар болажонлар мароқли дам олишлари учун қуйидаги шароитлар яратилди:

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қошидаги “Ёш алангачи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига жами 1507 нафар;

• Муборак газни қайта ишлаш заводи қошидаги “Ниҳол” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига жами 1603 нафар;

• Шўртан газ кимё мажмуаси қошидаги “Лочин” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига жами 3350 нафар;

• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қошидаги “Нефтчи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 550 нафар;

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қошидаги “Беруний” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 688 нафар;

• “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати ходимларининг 99 нафар фарзандлари Тошкент вилоятидаги “Чотқол” номли болаларни соғломлаштириш оромгоҳига юборилди.

Келгусида ишчи-ходимларимиз манфаати йўлида амалга оширилаётган бу каби ишлар фаол давом эттирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|