“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият олиб борувчи ёшлар 9 май-Хотира ва қадилаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олишди.

Ҳар йили ушбу кун арафасида кексаларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, ўтганлар руҳини шод этиб, Ватан тинчлиги йўлида фидоийлик кўрсатган, юрт тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонлар қадрланади, хотирланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ёшлар етакчиси ва координаторлари ҳам байрам арафасида бу каби хайрли ишларга қўл уришди.

Соҳада фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар Тошкент шаҳридаги уруш қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюришди.

Жумладан, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Грачева Евгения Сергеевна, Печенкин Николай Антонович, Фомин Николай Николаевич ва бошқа ветеранларимиз хонадонига ташриф буюрилди. Улар ёшларга шавқатсиз уруш ҳақидаги хотираларини сўзлаб беришар экан, бугунги осода ҳаётни қадри ҳақида ўз насиҳатларини беришди. Юртимизни осмони мусаффо бўлишини ва ёшлар келажаги буюк бўлишига уз ҳиссасини қўшган ветеранлар ёшлар ташрифидан мамнун бўлишганини билдиришди.

Жамият ёшлари ва ветеранларимиз ўртасида ўтмиш хотиралари ва мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ажойиб суҳбат бўлиб ўтди.

Нуронийлар ёшлар ташрифидан ва ўзларига бўлган меҳр ва эътибордан бошлари кўкка етганликларини таъкидлаб, ўз минатдорчиликларини билдиришди.

Учрашув якунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати ёшлари номидан эсталик совғалари топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|