“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги”: “Ўзбекнефтгаз” АЖ стендида саноат корхоналари вакиллари билан самарали учрашувлар бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмасининг иккинчи кунида “SUEZ Water Technologies & Solutions”, “ГРУППА ЧТПЗ” АЖ, “РЭП Холдинг” АЖ, ПК “Платформа”, Новомет компаниялар гуруҳи, “СпецЭнергоМодуль” МЧЖ, “Гранд Трейд” АЖ, “Горные технологии” ЁАЖ каби корхона вакиллари билан музокоралар ўтказилди.

Хусусан, Франциянинг “SUEZ Water Technologies & Solutions” компанияси саноат корхоналари учун сувни қайта ишлаш, тозалаш иншоотларини барпо этиш ва бошқариш, сув ресурсларини оптималлаштириш, кимёвий ускуналар ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича технологик ечимлар таклиф этишга ихтисослашган.

Учрашувда мазкур корхонананинг “Uzbekneftegaz GTL” лойиҳасидаги иштироки ҳолати, лойиҳа доирасида кўзда тутилган сув иншооатларига асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва уларни шеф-монтаж қилиш ҳолати кўриб чиқилди.

Шунингдек, мазкур корхона вакиллари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширлаётган “Шўртан газ-кимё мажмуасида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш“ лойиҳасида ҳам иштирок этишга катта қизиқиш билдирилди. Учрашувда жорий йилнинг апрель ойида лойиҳада иштирок этиш бўйича техник мутахассислар иштирокида махсус учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Челябинск вилоятининг энг йирик корхоналардан ҳисобланган “ГРУППА ЧТПЗ” компания гуруҳи билан ҳам бир неча учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда мазкур гуруҳ таркибига кирувчи “Челябинский Трубопрокатный Завод” АЖ, “Первоуральский новотрубный завод” МЧЖ, “Складской комплекс ЧТПЗ” МЧЖ корхоналарининг вакиллари иштирок этишди. Ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасидаги амалдаги шартномалар бўйича турли ўлчамдаги қувурларни етказиб беришни тезлаштириш ҳамда амалдаги инвестиция лойиҳалари учун қувурлар етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилди.

Кўргазма доирасида Россиянинг Пермь ўлкасида жойлашган “Новомет” компания гуруҳи вакиллари билан ҳам учрашув ўтказилди. Мазкур корхона кўчма ва доимий бурғилаш ускуналари, конларни ўзлаштириш йўналишида маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда компания ўзининг Аргентина, Канада, Колумбия, Индонезия, Қувайт, Малайзия, АҚШ каби бир қанча давлатларда ваколатхонасига эга. Шунингдек, Россия Федерацияси, МДҲ ва бошқа давлатларда 20 дан ортиқ йиғув ва сервис марказларига эга.

Учрашувда “Новомет” компанияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ўртасида углеводород хомашёсини қазиб олишда тадбиқ этилаётган энг сўнгги технологиялар билан яқинроқ танишиш мақсадида апрель ойида видеоконференцалоқа орқали муҳокамалар ўтказишга келишиб олинди.

“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида икки томонлама учрашувлар давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|