December 22, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводида янги рақамлаштирилган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнларни рақамлаштириш, барча жараёнларни қайта такомиллаштириш орқали шаффофлик таъминланмоқда.

Хусусан, куни кеча Муборак газни қайта ишлаш заводида рақамлаштирилган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ишга туширилди.

Заводнинг 9-цехи ҳудудида жойлашган мазкур Авто газ қуйиш шохобчанинг қурилиши 2020 йилда бошланган эди. Қурилиш ишлари "Нефтгазмонтаж" ташкилоти томонидан амалга оширилди.

Газ тўлдириш шохобчаси қурилмаси бир вақтда 8 та автосистернага суюлтирилган газ маҳсулоти қуйишга мўлжалланган бўлиб, у автоматик рақамлаштирилган режимда ишлайди. Қурилма хавфсизликни таъминловчи назорат ўлчов асбоблари билан таъминланган.

Автотранспортларга суюлтирилган газ маҳсулоти қуйиш жараёнлари назорат қилиш оператор хонасида ўрнатилган марказий рақамлаштирилган компютердан махсус дастур орқали олиб борилади.

Ҳар бир қуйиш мосламаси кузатув камераси билан жиҳозланган ҳамда қуйиш постларининг оралиқдаги масофаси 9 метрни ташкил этади.

Автосистернага ортиладиган суюлтирилган газ маҳсулоти миқдори ҳақидаги маълумотлар компютер дастурига киритилгач, қуйиш ишлари бошланади. Қуйиш пости суюқ газ фаза босими сарфи ва ҳароратини ростлаб турувчи сарф ўлчагичлар – электропневматик, электромагнит клапанлари билан таъминланган.

Автосистернага керакли миқдордаги маҳсулот ортилгач, дастур қуйиш ишларини якунлайди ва оператор автосистернани қуйиш қувурларидан ажратади.

Мазкур заводда автоматлаштирилган тизимни йўлга қўйиш натижасида шаффофлик ошиб, инсон омили билан боғлиқ бўлган талон-тарожликларнинг олди олинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|