June 18, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Тизим корхоналарининг мутахассислари учун Халқаро стандартларининг асосий тушунчаларига доир ўқув семинари ўтказиди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги” департаментининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасига асосан, 2021 йил 16 июнь куни “Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, хавф ва рисклар бўйича ишлаш” бўлимининг мутахассислари томонидан ўқув семинари ташкил қилинди.

Семинар “ISO 45001:2018 и ISO 14001:2015 Халқаро стандартларининг асосий тушунчалари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти” тўғрисидаги мавзу доирасида ўтказилди.

“Қарши нефть базаси” МЧЖ мажлислар залида ўтказилган ўқув семинарида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Қарши нефть базаси” МЧЖ, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ ва “Муборакнефтгаз сув таъминот” МЧЖ ходимларининг 26 нафари иштирок этишди.

Семинар давомида cтандартлар тарихидан маълумотлар, хавфсизлик маданиятининг тушунчаси, соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш тизимини бошқариш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти ҳақида тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, мутахассислар билан айни мана шу йўналишларда муҳокама ўтказилиб, фикр алмашинилди.

Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг етакчи мутахассиси
Лазиз Абдуллаев тайёрлади

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|