“Ўзбекнефтгаз”: Жамият ёшлари ва Тошкент кимё-технология институти талабалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Иқтисод ва режалаштириш департаменти ходимлари, Жамият Ёшлар иттифоқи фаоллари ва Тошкент кимё-технология институти талабалари билан ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти ва бўлажак мутахассисларни жалб этиш” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.

Тадбирда нефть ва газни қайта ишлаш соҳасида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди. Тақдимот давомида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Иқтисод ва режалаштириш департаменти инвестиция лойиҳалари ва дастурларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва уларни молиялаштиришни ташкил қилиш бўлими бош мутахассиси, Тошкент кимё-технология институти битирувчиси Саидов Улуғбек талабаларни “Ўзбекнефтгаз” AЖ фаолияти ва амалда жорий қилинаётган лойиҳалар билан таништирди.

Шунингдек, Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаментининг бўлим бошлиғи Ойбек Саҳибов талабаларга Жамиятда кадрлар учун яратилган афзалликлар, ишга қабул қилишнинг асосий мезонлари, шунингдек, компаниянинг яқин келажакдаги мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

Тақдимот якунида иштирокчи талабалар “Ўзбекнефтгаз” AЖ фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|