“Ўзбекнефтгаз”: 2020 йилда жамоа шартномаси юз фоизга бажарилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020–2022 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасини 2020 йилдаги сарҳисобига бағишланган анжуман ўтказилди.

Анжуманда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви аппарати билан ишлаш департаменти бошлиғи К.Усмонов, Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя бўлими бош мутахассиси А.Маматов ва меҳнат жамоасининг вакили сифатида Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Муратов ҳамда жамият департаментлар, бўлимлар ва бошқармалардан сайланган делегатлар иштирок этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан иш берувчи томонидан вакил “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ташкилий ривожлантириш ва персонални рағбатлантириш бўлими бошлиғи Д.Нарсидиков ва меҳнат жамоасидан вакил Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Муратовларнинг ҳисобот маърузалари тингланди.

Маърузаларга кўра, ишчи-ходимлар пандемия даврида моддий, тиббий ва маънавий қўллаб–қувватланган. Шунингдек, самарали хизмат қилган ходимлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, ўз вазифасига виждонан ёндашаётган ходимлар рағбатлантирилиб борилаётганлиги алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, йиғилишда жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилишини текширув далолатномаси ва жамоа шартномасига айрим қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

Музокара ва муҳокамаларда иштирокчилар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Жамоа шартномасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар бир овоздан маъқулланди. Тадбир якунида масалага доир тегишли қарорлар қабул қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|