“Ўзбекнефтгаз”: Жамоа шартномасининг ўтган йилдаги ижроси муҳокама этилди

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуасининг 2019–2021 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасини 2020 йилда бажарилиши ва мазкур жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича конференция бўлиб ўтди.

Унда Мажмуа бош директори ҳамда корхонанинг турли цех, бўлим, тармоқ ва хизматларидан сайланган делегатлар, шунингдек, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Саидмурод Тўхтаев иштирок этди.

Конференция кун тартибида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда 2019–2021 йиллар учун қабул қилинган “Жамоа шартномаси” ни 2020 йилда бажарилиши ва бу тўғрисидаги меҳнат консультацияси доимий комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш, шунингдек, мажмуада 2019–2021 йиллар учун қабул қилинган “Жамоа шартномаси”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилишини текширув далолатномаси ва жамоа шартномасига айрим қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

Музокара ва муҳокамаларда иштирокчилар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Жамоа шартномасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар бир овоздан маъқулланди. Тадбир якунида масалага доир тегишли қарорлар қабул қилинди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|