“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари таъмирланиб, қайта ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги 4-сонли қудуқда олиб борилган капитал таьмирлаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.

“Андижоннефтгаз қудуқ таьмирлаш” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ муваффақиятли ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 2280–2295м оралиқларга цемент кўприги ўрнатилиб, 2271–2274м интерваллар оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Натижада қудуқдан кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Жанубий Кемачи” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|